ЁШЛАР ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

30

Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Бирлашманинг 2020 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлари” мавзуида  очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раиси Ў.Полвонбаев, тармоқ касаба уюшмалари шаҳар кенгашлари вакиллари, касаба уюшма мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари, шунингдек, тармоқ кенгашлари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишловчи ёшлар вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қабул қилинган беш муҳим ташаббусни амалга оширишга оид масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси М.Гафарова, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси З.Хожиматованинг маърузалари ҳам тингланди.

Алихон АКРАМОВ,

Наманган вилояти касаба уюшма

ташкилотлари бирлашмасининг

Ёшлар масалалари бўйича

 раис маслаҳатчиси

Бошқа хабарлар