«Ўзбекистон темир йўллари» республика бўйлаб йўловчи ташиш фаолиятини вақтинча тўхтатди

50

Ушбу тартиб компаниянинг йўловчи ташиш фаолиятига татбиқ этилиб, режадаги рейслар бекор қилинган.

«Харид қилинган чипталар темир йўл кассаларида қайтариб олинади ҳамда чипта пуллари ҳеч қандай фоиз ушланмасдан, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддат ичида қайтариб берилиши кафолатланади. Электрон чипталарни эса https://e-ticket.railway.uz сайтидаги «шахсий кабинет» орқали қайтарилади», – дейилади компания расмий ахборотида.

Таъкидланишича, темир йўл қатновлари Тошкент шаҳридан бошланиши ҳисобига бошқа ҳудудлари орасидаги қатновни ҳам амалга ошириш имконият йўқ.

Йўловчи поездларнинг ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон берилади.

Маълумот учун, ушбу тартиб компаниянинг темир йўл орқали юк ташиш фаолиятига таъсир қилмайди.

Бошқа хабарлар