Жанжал жароҳат билан якунланди

321


Мамлакатимизда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 21 мартидан бошлаб барча ҳудудларда фаолият юритаётган кўнгилочар обектлар, шу жумладан, тунги клублар, чойхона ва ошхоналар коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилган. Шунга қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан иш фаолияти вақтинча тўхтатилган умумий овқатланиш ошхоналарига келиб уни ишлатишни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жиззах шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н. ва Н.Ж. лар Шароф Рашидов тумани “Хайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини, Буюк ипак йўлида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига келиб овқат буюртма қилмоқчи бўлишади. Ошхона ошпази фуқаролар М.Н. ва Н.Ж.ларга ошхона карантин муносабати билан ишлмаётганлигини тушунтиради. “Хўрандалар” буни тушунишни хоҳлашмайди ва натижада жанжал чиқаришади.
Ошхона рўпарасида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ф.У ва укаси туман ХТБга қарашли 52-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси О.У.лар жанжални эшитиб чиқишади. Фуқаро М.Н. ўзи билан доимий равишда олиб юрган пичоғи билан О.У. ва акаси Ф.У.ларга тан жароҳат етказади.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти
ИИБ Ахборот хизмати

Бошқа хабарлар