НАҚД ПУЛЛАР ҲАМ КАРАНТИНДА САҚЛАНАДИ

377

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлиши мумкин.

ИСТАНБУЛДАН ФАРҒОНАГА УЧИБ КЕЛГАН ФУҚАРО ИНСУЛЬТДАН ВАФОТ ЭТДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича шу йилнинг 25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшлик ногиронлиги мавжуд фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган.

Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар ҳалқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам  машинаси ўз вақтида етиб келган.

Шундан сўнг беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган.

Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.

Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.

ТЎХТАТИЛГАН ДАРСЛАРНИ ЖОЙИДАН ДАВОМ ЭТТИРИШГА ХОЖАТ ҚОЛМАЙДИ

Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаровнинг таъкидлашича, 16 мартдан 20 мартга қадар ўқув йилининг 3 чорак якунига тўғри келганлиги сабабли, бу даврда ўқув дастурига асосан аксарият мавзулар такрорлаш ёки ўтилган мавзуларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу боис карантин режими тугатилиб, дарслар бошлангандан кейин айнан тўхтатилган мавзудан бошлашга эҳтиёж қолмайди. Чунки ўқувчилар учун тайёрланаётган телевизион дарслар орқали ана шу бўшлиқ тўлдириб кетилмоқда.

ҚАБУЛЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилади.

Барча мурожаатлар электрон кўринишда электрон почта (телеграм-бот) орқали қабул қилинмоқда:

Тошкент шаҳар ИИББ: info@iibb.uz;

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқаролар мурожаати рукни мавжуд).

Бошқа хабарлар