Нега ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймоқдасиз ?

63

Маълумки, дунёнинг аксар давлатларидаги сингари мамлакатимизда ҳам коронавирус тарқалишига қарши чоралар кучайтирилмоқда. Ачинарлиси, айрим фуқаролар даромад илинжида ўзи ва атрофидагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйишдан тортинмаяптилар. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари Бахмал туманининг Дўстлик маҳалласидаги “Шашлик маркази” овқатланиш шохобчасида 6 нафар мижозга хизмат кўрсатишаётганлигини аниқлашди. Энди шохобча эгаси Бахмал тумани, Дўстлик маҳалласи, Оломон қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.И.нинг яхшигина миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Худди шундай, Ғаллаорол тумани, 2- Қангли қишлоғида ҳам умумий овқатланиш шохобчаси фаолият юритаётгани аниқланди. Шохобчага раҳбарлик қилаётган Ғаллаорол тумани, Маданият ҚФЙ, 2- Қангли қишлоғида яшовчи, 1974 йилда туғилган А.А.га нисбатан ҳам тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, Дўстлик тумани, А. Навоий МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган Р.У. тумандаги Чинобод маҳалласидаги бинода болаларга компьютер ўйинлари ўйнатаётгани аниқланди. Суриштирувни Дўстлик тумани ИИБ олиб бормоқда.       Маълумот ўрнида: бу каби қоидабузарликларни содир этганларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима белгиланган.

Жиззах вилояти ИИБ

 ахборот хизмати

Бошқа хабарлар