БАҲОР КЕЛСА СИЗНИ СЎРОҚЛАБ

288

Ҳурматдан қалбимда гулдаста,

Ўзбегимнинг Зулфиясига.

Онажон, деб қиламан таъзим,

Ўзбегимнинг Зулфиясига.

Баҳор келса Сизни сўроқлаб,

Соғинаман онам меҳрини.

Оппоқ бўлиб ўрик гулласа,

Хис қиламан борлиқ сеҳрини.

Сиздан қолган боғлар – бу боғлар,

Ҳаётда бахт-иқболи борлар.

Меваси шогирдлар, фарзандлар

Уйғотади дилда виқорлар.

Булбулларин тинглаб сасини,

Илҳом олдим, туйдим исини,

Ва чорладим назм боғига,

Ўзбегимнинг Зулфиясини.

Фарҳоджон УМУРЗОҚОВ

Фарғона вилояти,

Қўштепа тумани

Бошқа хабарлар