Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 879.95-4.67

  • EUR

    13 520.0824.73

  • RUB

    150.691.84

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -2 C

  • 05:00

    -2 C

  • 06:00

    -2 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-February

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -2 C

  • 05:00

    -2 C

  • 06:00

    -2 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • Payshanba, 27

    0 +20

  • Juma, 28

    +0 +20

  • Shanba, 01

    +0 +20

  • Yakshanba, 02

    +2 +20

  • Dushanba, 03

    +0 +20

  • Seshanba, 04

    -1 +20

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Зулм ва калтак остидаги ўзбек фарзанди: биз энди болажон халқ эмасмизми?

Эсимни танибманки, бир гап бот-бот қулоғимга чалинади: «Ўзбеклар болажон халқ». Хўш, бу сифатни бизга ким берган? Ёки ўзга миллатлар болажон эмасми? Бу бизга нисбатан мақтовми ёки бошқа нарса? Мазкур гап замирида сон муҳим роль ўйнаганми ёки сифат? Умуман, ушбу иборанинг тарихи қаерга бориб тақалади? Ҳар ҳолда, бунинг асл ўзаги бўлиши керак-ку!
Жамият
231 11:29 | 11.02.2025 11:29

Тарихчилар таъкидича, бу ибора ХХ асрда пайдо бўлган. Яна ҳам аниқроқ айтганда, иккинчи жаҳон уруши йилларида бошқа миллат вакиллари бизга шундай таъриф беришган. Бир жиҳатдан унда жон бор. Чунки қирғинбарот йилларида бошқа иттифоқдош республикалардан, давлатлардан вагон-вагон болалар юртимизга олиб келиниб, оилаларга тарқатилгани, меҳрибонлик уйларига жойлаштирилгани барчага маълум.


Маълумотларга кўра, ўша кезлар мамлакатимизга 200 минг нафарга яқин бола келтирилган. Тошкентлик темирчи уста Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи 14 нафар турли миллат фарзандларини асраб олгани ҳам тарихий далил.


Демак, бизни «болажон халқ» дейишга асослар етарли. Аммо бугун-чи? Ҳали ҳам «болажон халқ»мизми? Деярли ҳар куни интернетнинг ўзбек сегментида тарқалаётган болаларга нисбатан содир этилаётган ваҳшийликлар ҳақидаги хабарларни ўқиб, видеоларини кўриб, бунга шубҳа уйғоняпти…


«…Самарқандда ота уч нафар вояга етмаган фарзандини пичоқлаб ўлдирди», «Тошкент шаҳрининг Сергели туманида она аввал уч нафар боласини, кейин ўзини деразадан ташлаб юборди», «Андижонда ота 11 ёшли қизини аёвсиз калтаклаб ўлдирди…»


Афсус, бу каби даҳшатли хабарларни кунда-кунора эшитяпмиз. Бундан ташқари, фарзандини ураётган, таҳқирлаётган, ҳатто фоҳишаликка мажбурлаётган (Хорижда юрган самарқандлик ота-она ўз қизини пул эвазига шу ишга ундаган) ҳолатлар қанча? Айниқса, боғчаларда тарбиячилар томонидан (масалан, Қорақалпоғистондаги хусусий боғчалардан бирида бўлган ҳодиса) ўғил-қизларга бўлаётган зўравонликлар кўпаймоқда. Шунчаки, интернетга «Боласини ўлдирган ота ёки она» деб қидирув беринг, бунга ўзингиз ҳам шоҳид бўласиз.


Тўғри, ёмон хулқли бир инсонни деб бутун бошли миллатни ёмонотлиққа чиқариб бўлмайди. Минг шукурки, орамизда яхши инсонлар кўп. Бутун умрини илмли фарзанд ўстиришга тиккан ва бу йўлда кўпга ўрнак бўлаётган ота-оналар, оилалар саноқсиз. Лекин ҳозир улар ҳақида эмас, балки енгилнинг остидан, оғирнинг устидан ўтадиган айримлар хусусида сўз юритмоқчимиз.


Назаримда, бугун «болажон халқ»лигимиз тобора шубҳа остида қолаётгандек…


Нега бундай аҳволга тушиб қолдик? Бир пайтлар бегона боланинг бошини силаган халқ нега бугун ўз фарзандига ҳам меҳр бера олмаяпти? Ўша болажон халқ қаерга кетди?


Тирикчилик, етишмовчилик, деб ҳолатни хаспўшлашга асло ҳожат йўқ. Уруш йилларида тирикчилик бундан-да қийин эмасмиди? Шомаҳмудовларнинг турмуш даражаси ҳозиргидан ўн чандон, юз чандон оғирмасмиди? Ахир у пайтлар бир бурда нон ҳам анқонинг уруғи эди-ку! Лекин ана шундай оғир вазиятда ҳам юртдошларимиз инсонлик фазилатларини сақлаб қолишган. Ўз зиммаларидаги масъулиятини бир зум бўлса-да, унутишмаган. Бизнинг ҳозирги аҳволга тушиб қолишимизнинг эса бошқа объектив ва субъектив сабаблари бор.


Биринчидан, кўпчилигимизнинг асосий мақсадимиз пул топиш бўлиб қолди. Интеллектуал салоҳиятимиз, савиямиз тобора пасайиб, фақат ейиш-ичиш, кийиниш-юриш билан андармон бўлиб қолдик. Зурриёдларимиз тарбияси билан деярли шуғулланмай қўйдик. Уларнинг моддий таъминоти муҳим деб ўйлайдиган бўлдик. Иккинчидан, ўғил-қизларимизнинг келажаги биз учун у қадар долзарб аҳамиятга эга ҳисобланмаяпти. Учинчидан, аксариятимизда болаларга инвестиция киритиш кўникмаси шаклланмаган. Тўртинчидан, фарзандларимизнинг фикри билан умуман қизиқмаймиз, уни инобатга олмаймиз. Бешинчидан, уларни ҳар доим қаттиқ назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Олтинчидан, болаларга паст назар билан қараймиз. Еттинчидан, ўзимизнинг етолмаган мақсадларимиз, армонларимизни фарзандларимизда кўришни истаб, ўзлари хоҳламаган ёки қизиқмаган ишларга мажбурлаймиз. Саккизинчидан, дилбандларимизга китоб олиб бериб, ўқиши учун шароит яратиб беришга оғринамиз, лекин эл-юрт олдида сохта обрў орттириш учун дабдабали маросимлар уюштирамиз. Туғуруқхонадан чақалоқни карнай-сурнай билан олиб чиқамиз. Суннат тўйларда кичкинтойни тахти равонга ўтқазиб, тўрт кишилашиб, кўтариб юрамиз. Тўй овозаси етти маҳаллага, ижтимоий тармоқлар орқали бутун жаҳонга кетади. Аммо унинг ортидан келган қарзларни тўлаш машмашаси оила нотинчлигига сабаб бўлишига, энг ёмони, руҳий зарбалар, пичоқ ишга тушишигача олиб келишини ўйламаймиз.


Биз яқин-яқингача болага асосан дастёр сифатида қараб келганмиз. Қишлоқларда ҳозир ҳам шундай. У бояқиш ҳали мол боқишга, ҳали ўт ўриб келишга юборилади. Бошқа миллат вакиллари фарзандини «Туринг, сизни буюк ишлар кутяпти» деб, биз эса «Тур ўрнингдан, молга ўхшаб ётишингни қара, соат 10.00 бўлди!» деган дўқ-пўписа билан уйғотамиз. Болажон халқ фарзандига, аввало, меҳр беради. Ҳар қандай вазиятда унга шафқатсизлик қилмайди, билъакс, тарбияси, эртанги куни ҳақида жиддий қайғуради.


Хуллас, бундай фикр-мулоҳазаларни яна истаганча келтириш мумкин. Бу ўринда ишдан ҳар куни тунда чиқадиган давлат кишиси, кредитга ботиб, пул топишдан бошқа ташвишни ўйлашга вақти ва имкони йўқ ишчилар, эрта турмушга берилаётган қизлар билан боғлиқ ҳолатларни, қайнона-келин муносабатлари ёки оила аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар болаларга босим ўтказишга, аламини норасидалардан олишга олиб келаётганини ҳам унутмаслик керак.


Табиийки, бу иллатлар илдизи жоҳиллик ва илмсизликка бориб тақалади. Зеро, инсон ўзининг маънавий-ахлоқий тафаккур даражасини бойитиб ва такомиллаштириб бормасакан, салбий оқибатлар кўпаяверади.


Уларга йўл қолдирмасликнинг асосий омили – илм олиш, ўрганиш, изланиш, ўз устида ишлаш, фарзандларимизни ҳам шунга ўргатишдир. Негаки, нажот – илмда!


Бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз?


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3522 16:57 | 05.08.2023