Масала ўрганиб чиқилмоқда

123

«Ishonch» газетасининг шу йил 17 августдаги сонида ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ҳамидовнинг «Имтиёзлар фақат пулдорларгами?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинган эди.

Мазкур мақолага Ўзбекистон Республикаси Конституция­вий суди томонидан қуйидагича жавоб келди:
Ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ҳамидовнинг «Имтиёзлар фақат пулдорларгами?» сарлавҳали мақоласи ўрганиб чиқилди.
Мақолада муаллиф Конституциявий суддан Ўзбекистон ­Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабр­даги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари» 3-иловасининг 7.3.- банди ва Ўзбекистан ­Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекси 126-моддасининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини текширишни сўраган.
Конституциявий суд қонунга мувофиқ коллегиал орган бўлиб, ваколати, тааллуқли ҳар қандай масалани фақат суд мажлисида кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш йўли билан ҳал қилади.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 25-моддасига мувофиқ ­қуйидагилар Конституциявий суд мажлисида кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;
Конституцивий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституцивий судда кўриб чиқиш учун масала киритилиши мумкин.
Ушбу давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан шу кунгача мақолада кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлашни сўраб, Конституциявий судга масала киритилмаган.
Ҳозирги кунда мақолада кўтарилган масалани судьялар ташаббуси билан суд мажлисига киритилиши Конституциявий судда ўрганиб чиқилмоқда.

Раис ўринбосари          А.Ғафуров
Бошқа хабарлар