ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ЁШ ИШ БЕРУВЧИ

92

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Охангарон туман ва шаҳар кенгаши томонидан «Энг масъулиятли ёш иш берувчи» танлови ўтказилди. Иштирокчиларнинг касбий маҳорати, меҳнат муносабатларига оид билимлари, раҳбарлик салоҳияти ҳар томонлама ўрганилди. Тумандаги 12-мактаб  фаоллар залида   ташкил этилган тақдирлаш маросимида ғолиб деб топилганларга диплом  ва  эсдалик совғалари  топширилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Рафиқовнинг “Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан!” сарлавҳали мақоласи муҳокама қилиниб, фахрий устозлар унда кўпчиликнинг қалбидаги фикрлар акс этганини эътироф этишди.

  Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

“Ishonch” 

Бошқа хабарлар