ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ҚИЗҒИН МУҲОКАМАЛАРГА БОЙ БЎЛМОҚДА

79

Аввал хабар қилганимиздек, «Оқтош» санаторийсида бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш имконини бермоқда.

Хусусан, беларуслик иштирокчиларнинг ўз давлати тиббий реабилитация ва физиотерапиянинг ривожланиши, бунда Беларусь давлат тиббиёт университетининг қўшган ҳиссаси, амалий тажрибалар ҳақидаги маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Болгариянинг ФИЗ Евро-Ўртаерденгиз университети вакили Весела Кехаеванинг Болгарияда санатор-курортлар хизматлари, курортлар фаолияти, уларнинг жойлашган ҳудуди ва ажралиб турувчи жиҳатлари ҳақида берган маълумотлари ҳам барчага манзур бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг физиотерапия ва курортология бўйича бош мутахассиси Адибахон Усмонхўжаеванинг Ўзбекистонда физиотерапия хизмати тарихи, бугунги кундаги ҳолати ва эришилган натижалар хусусидаги маърузаси қатнашчилар томондан қизғин муҳокама қилинди.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,

Ishonch.uz

Бошқа хабарлар