«ЧОЛЛАР СИМ ҚОҚДИ» Ёхуд Туморчининг нуронийлари нега ариза ёзишмоқда?

409

Қарши туманида Туморчи деган қишлоқ бор. Ушбу қишлоқ 2017 йилгача «Қоратепа» ­қишлоқ фуқаролар йиғинига қараган. 2017 йилда «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилиб, унинг таркибига ўтган.

Туморчи ўз тарихига, анъаналарига, кўп сонли аҳолига эга қадимий қишлоқ. Бироқ биз бугун қишлоқ урф-одатлари, унинг меҳнатсевар аҳолиси ҳақида эмас, балки ҳудудни қийнаб келаётган долзарб муаммолар хусусида сўз юритамиз.
Қишлоққа ХХ асрнинг 70-йилларида (аниқроғи 1969 йилда) электр таъминоти келган. Ҳудудда яшовчи кексаларнинг айтишича, бу пайтда қишлоқда 30-40 та оила яшаган экан. Ортда қолган 50 йил вақт давомида табиийки, аҳоли ва оилалар сонида тахминан ўн баравар ўсиш қайд этилган. Вақт ўтиши билан ўша давр­­да ўрнатилган симёғочлар ва унинг симлари эскириб, трансформатор пункти бир неча бор юкланишга чидамай ёниб кетиб, таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилган.
Дам-бадам бўлаётган «авариялар»дан безор бўлган қишлоқ фуқаролари 2014, 2015 йилларда аҳволни ўзгартиришда ёрдам сўраб, юқори ташкилотларга, туман ва вилоят ҳокимлигига ариза билан чиқишади.
Аризага фақат қоғозда жавоб қайтса-ю, бирор амалий иш қилинмагач, нима бўлади? Албатта, мурожаат қилиш жараёнлари давом этади.

ФЙ раиси мазкур муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўраб «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбариятига мурожаат қилади.
Бироқ амалий иш қилинмагач, 7 декабрь 2016 йил санаси билан жамиятга навбатдаги ёзма мурожаат йўлланган. Унга эса қуйидагича жавоб келган:
«…Маҳалла электр таъминотида узилишлар ва истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларининг олдини олиш мақсадида ҳудуддаги мавжуд ҳаво электр тармоқларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида 2,3 км. узунликдаги очиқ сим ажратилган.
Бундан ташқари, белгиланган тартибда мавжуд тармоқларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида 2017 йилда режалаштирилаётган реконструкция ва модернизация ишлари режасига киритиш юзасидан «Қашқадарё ҲЭТ» АЖ маъмурияти томонидан тегишли хизматлар ва «Қарши тумани электр таъминоти» корхонасига кўрсатмалар берилганлиги ҳамда ижроси назоратга олинганлигини сизга билдиради».

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  08 июнь 70 – сонида ўқинг.

 

Бошқа хабарлар