Делегация Сирдарёда муносиб кутиб олинди

927

Бугун, 23 апрель куни Россия Федерацияси Давлат думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов бошчилигидаги “Россия қаҳрамонлари ассоциацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти делегацияси  Сирдарё туманига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари юртимиздаги муҳим тадбир, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани марказида илк космонавт Юрий Гагарин шарафига қурилган музейнинг очилиш маросимида иштирок этишади.
Шу муносабат билан йўлга чиққан меҳмонлар Сирдарё туманида кутиб олинди. Миллий либос ва қадриятларимиз намойиш этилди. Вилоят маданият ходимларининг концерт дастури тақдим этилди.
Шундан сўнг Жиззах вилоятига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Барча тадбирлар карантин қоидалари асосида ўтказилди.

Озода Мамадалиева,
ishonch.uz