“Россия қаҳрамонлари ассоциацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

728

Россия Федерацияси Давлат думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов бошчилигидаги “Россия қаҳрамонлари ассоциацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда.
Машҳур космонавтлар ва коинотшунослардан иборат бўлган мазкур делегация мамлакатимизда 4 кун давомида бўлади.
Делегация таркибида космонавт, икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони Владимир Жонибеков ва космонавт, Россия Федерацияси Қаҳрамони Солижон Шарипов ҳам бор.
Делегацияси айни вақтда Сирдарё вилоятидаги учрашувлардан сўнг, Жиззах шаҳрига йўл олишган. Улар Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳридаги Космонавтика музейи очилишида иштирок этишади.