Ёшлик ранглари

233


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Биринчи китобим» лойиҳаси доирасида 22 нафар ёш ижодкорнинг китоби чоп этилди.

Мазкур китоблар лотин ва кирилл алифбосида нашрдан чиқди.
Тақдимот маросимида шоир ва ёзувчилар, публицистлар, адабиётшунос олимлар, драматург ҳамда таржимонлар иштирок этди.
Китоблари чиққан ёшларнинг қўлёзмалари Республика ёш ижодкорларининг Зомин ва «Истеъдод мактаби» семинарларида нашрга тавсия этилган.
– Бу ёшларнинг шеърларини ўқиб қатор янгиликларни кўраман. Барчасида ҳозирги замон нафаси уфуриб турибди. Уларнинг биз кўрмаган, хаёлимизга келмаган жиҳатларни илғаяётганидан хурсанд бўламан, – деди Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон. – Айниқса, болалар адабиёти йўналишида ижод қилаётганларни асло назардан қочирмайман. Уларда ҳақиқий истеъдод меҳнат билан уйғунлашган. Демак, ўз устида ишлаяпти. Насиб этса, келажакда етук ижодкорлар бўлиб етишади. Барчасига дастлаб ота-она, оила, туман, охир-оқибатда юртимиз, миллатимиз фахри бўлиб юришларини тилайман.
Тақдимотда ёш ижодкорларга ўз китоблари ва қалам ҳақи тантанали равишда топширилди.

Абду РАҲМОНОВ

Бошқа хабарлар