“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида”: Ғолибларни тақдирлаш маросими бошланди.

345

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” танлови республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.

Тақдирлаш маросимини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов очиб бериб, соҳа ходимларини “Устоз ва мураббийлар куни” билан қутлади. Танловда иштирок этган барча иштирокчиларга ўз миннатдорлигини билдириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳномолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касаба уюшмалари томонидан соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром ҳақида сўз юритди.

Олдинда эса совриндорларни тақдирлаш маросими турибди. Қисқа фурсатда танлов ғолиблари ҳамда номинациялар бўйича тақдирланган устозлар номи маълум қилинади. “Ishonch.uz”ни кузатишда давом этинг.

Салим АБДУРАҲМОНОВ,

Ishonch.uz

Бошқа хабарлар