Билиб қўйган яхши

18

    “Дори-дармон” АКнинг телеграм каналида саломатлик учун фойдали маълумотлар бериб борилмоқда. Шулардан айримларини сизга ҳам улашишни лозим топдик. Мақсадимиз, бирор жойингиз оғриганида дориларга боғланиб қолмасдан, табиий воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Шивит сувининг фойдаси

    Ошқозон ва ичаклар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун гўдакларга шивит суви буюрилишини кўпчилик билади. Аммо катталар учун ҳам шивит сувининг фойдаси оз эмас. Ушбу мўъжизавий дамлама вазн йўқотиш ва қондаги шакарни камайтиришга ёрдам беради. Уни диабетнинг  олдини олишда ажойиб восита деб ҳисоблаш мумкин! Ушбу ичимликни юрак етишмовчилиги, жигар циррози ва қорин дам бўлишида мунтазам равишда қабул қилиш тавсия этилади.

Дамлама тайёрлаш учун,шивит  уруғига қайноқ сув қуйилади ва термосда бир соат давомида димланади. Aгар термос бўлмаса, дамламани банкага тайёрлаб, нейлон қопқоқ билан ёпиш, сўнгра банкани фолга қоғозига ўраб, селофан пакетга жойлаштириш лозим. Жараёндан бир соат ўтгач, дамлама тайёр ҳолатга келади. Дамламани кунига 2 стакан: эрталаб 1 стакан, кечқурун 1 стакандан ичиш мумкин. Қорин дам бўлганида ичимлик дозасини кунига 3-4 стакангача ошириш мумкин. Дамлама, айниқса ортиқча вазнга эга одамлар учун жуда фойдали. Унинг таркибидаги ноёб моддалар тўплами туфайли, шивит уруғи метаболик касалликлар ва очлик ҳолатларини енгишга ёрдам беради, қондаги шакар миқдорини меъёрлаштиради.

                                        Ёнғоқ пўсти милк қонашига даво

2-3 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ пўсти олиниб, устига 300 грамм қайнаган сув қуйилади. Сўнг паст оловда 30 дақиқа қайнатилади. 40 дақиқа илиқ жойга қўйилади ва совитилади. Оғиз бўшлиғи шу дамлама билан бир кунда бир

неча маротаба чайилади. Дамлама жуда яхши таъсирга эга.

 Чет элда тақиқланган айрим дорилар

                                 Фенобарбитал (Корвалол, Валокордин)

AҚШ, БAA, Литва, Эстония, Полша, Финляндия, Швеция, Германия, Италия, Норвегия каби мамлакатларда тақиқланган.

Сабаби – Фенобарбитал гиёҳванд моддалар сифатида тан олинади. Узоқ муддатли фойдаланиш ўлимга олиб келиши мумкин.

Найз

AҚШ, Германия, Финляндия, Белгия мамлакатларида тақиқланган.

Сабаби –  жигар функциясини бузади.

Цитрамон

AҚШ, Aмерика, Украинада ишлаб чиқариш тақиқланган. Боиси буйрак ва мия фаолиятини бузиб, иммунитетни туширади.

Но-Шпа

Германия, AҚШ, Буюк Британия, Дания каби давлатларда тақиқланган.

Тақиқланиш сабаби сифатида ҳомилани тушириш  хавфи кўрсатилади.

                        Зебо Намозова тайёрлади