Тошкент давлат иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтяпти

222

Тошкент давлат иқтисодиёт университети душанба, 25 ноябрдан бошлаб беш кунлик таълим тизимига ўтади.

Халқ тилида “Нархоз“ дея ном чиқарган университетда эндиликда талабалар душанба-жума кунлари ўқишга боради. Шанба ва якшанба кунлари дам олиши куни бўлади.

Бундан ташқари, университетда мавжуд бўлган қатъий форма ҳам бекор қилинган. Эндиликда университет талабаси исталган кийимда ўқишга келиши ва дарсларда иштирок этиши мумкин.

ishonch.uz

Бошқа хабарлар