Ўзбекистонда янги автомобиль ишлаб чиқарилади

Кеча Тошкентда «SamAuto» компанияси янги автомобиль
тақдимотини ўтказди.

Мазкур автомобиль – Isuzu D-Max пикаплари 3 модификацияда ва 7 рангда ишлаб чиқарилади. Йилига 500 тагача ишлаб чиқарилиши мўлжалланган бу моделларнинг нархлари ўртача 270-380 миллион сўм бўлади. 2020 йил январь ойидан сотувга чиқарилади.
Мазкур автомобиль ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун қулай бўлиб, «универсал дизайн» концепциясини ўзида намоён этган.
Isuzu D-Max пикапи 2002 йилдан буён Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан дунёнинг кўплаб давлатларида ишлаб чиқариб келинмоқда.
Мамлакатимиз учун Isuzu D-Max учта модификацияда тақдим этилади:
– Икки қаторли кабина, 2 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-Max Sahar;
– Бир қаторли кабина, 4 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-Max Oksus;
– Икки қаторли кабина, 2 йўловчили ўриндиқ, 2,5 литрли двигатель ҳажми ва автоматик узатмалар қутиси бўлган D-Max Irbis.
Пикапнинг юк кўтарувчанлиги 865-1100 кг.га тенг.

Фикр билдириш

Your email address will not be published.