Шушада бўлиб ўтган “Харибулбул” мусиқа фестивали якунланди

749

        Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан Ҳайдар Алиев фонди томонидан Шуша шаҳрида ташкил этилган «Хариббулбул» мусиқа фестивали ўз ишини  якунлади.

Гала-концертда Озарбайжоннинг халқ ва хизмат кўрсатган артистлари, Узейир Ҳожибейли номидаги Озарбайжон давлат симфоник оркестри чиқиш қилди. Бундан ташқари Узейир Ҳожибейли, Фикрет Амирова, Қора Қораева, Алекпера Тоғиева, Муслима Магомаева, Ниёзий, Тофика Кулиева, Васифа Адигезалова ва бошқа бастакорларнинг асарлари ҳам ижро этилди.

Концертда Озарбайжон халқининг миллий лидери Ҳайдар Алиевнинг Шуша шаҳрини Арманистон истилочилари чангалидан озод қилишга киришган пайтда айтган сўзлари акс этган таъсирли  видеофильм намойиш этилди: “Қани энди биз сиз билан Шушага борган бўлсак. Албатта борамиз, ишонинг бунга!  Шуша Озарбайжоннинг юраги, ҳар бир озарбайжон учун фахр манбаи. У бизнинг маданиятимиз ва тарихимиз рамзи. Шуша йўли барчамиз учун. Шу билан биргаликда Лочин тоғларининг йўллари ҳам барчамизники!  Биз ҳеч қачон пурвиқор Лочинсиз, Агдам, Фузулий, Жаброил, Зангилон, Губадли каби гўзал шаҳарларимизсиз яшай олмаймиз.

Шундан сўнг Озарбайжон Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони, Президент Илҳом Алиевнинг 2020 йил 8-ноябрь – Шуша шаҳри озод қилинган кунидаги халққа мурожаати намойиш этилди:

–“Биз Шушани озод қилдик! Бу ажойиб ғалаба! Бугун шаҳидларимизнинг руҳи, буюк йўлбошчининг руҳлари хурсанд бўлди! Табриклаймиз, Озарбайжон! Табриклаймиз, дунёдаги озарбайжонликлар! Қадрдон Шуша, сен озодсан! Биз қайтдик! Биз сени қайта яратамиз.  Шуша бизники, бу бизнинг  Қорабоғ!  Қорабоғ  бу – Озарбайжон! ”

Ушбу фестивал Озарбайжон армияси озод қилинганидан кейинги илк мусиқа байрами сифатида катта аҳамият касб этади. Шу боис унинг якуний қисмида ғалаба ва шаҳидлар хотираси ёдга олиниб, санъат намоёндалари биргаликда “Озарбайжон”  қўшиғини авж пардаларда ижро этишди.

Концерт якунида Президент Илҳом Алиев ва биринчи хоним – Меҳрибон Алиева фестивалда иштирок этган санъат арбобларини буюк ғалаба ҳамда санъат ва маданият байрами билан қутлади.

Зебо НАМОЗОВА

тайёрлади