Консерваторияда Конститутция байрами

174

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Маданият Вазирлиги маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Давлат консерваторияси билан ҳамкорликда мамлакатимиз Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция — бахтимиз пойдевори” номли маданий ва маърифий тадбир ўтказди.

Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат” факультети ва “Амалий санъат факультети талабалари иштирокида кулолчилик буюмлари, рангтасвир асарлари кўргазмаси ҳамда маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Ёш ҳунарманд Дилдора Алимжонованинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида миллий тақинчоқлар, миллий либослар ҳамда қўлда ясалган заргарлик буюмлари намойиш этилди. Китоб кўргазмаси ва савдо ярмаркаси ҳам иштирокчиларнинг эътиборини тортди.

Тадбирда Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси дуторчилар ансамблининг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Озода РЎЗИҚУЛОВА,

ishonch.uz

Бошқа хабарлар