Журналист ва блогерлар ўртасида «MediaUz» I анъанавий танлови эълон қилинди

309

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган «MediaUz» I анъанавий танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини эълон қилди.

Танлов мамлакатдаги ислоҳотларни ёритиш ва ҳудудларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшаётган журналист ва блогерлар фаолиятига муносиб баҳо бериш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ташкилотлар номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга:

– оммавий ахборот воситалари муассислари ва ёки таҳририятлари;

– номзод билан ҳамкорлик қиладиган давлат органлари;

– ОАВ соҳасида фаолият кўрсатадиган, журналистикани ривожлантирадиган ва блогерларни қўллаб-қувватлайдиган нодавлат-нотижорат ташкилотлар;

– журналист ва блогерларнинг ташаббускор гуруҳлари;

– АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича мониторинг маркази;

– журналист ва блогерларнинг ўзлари.

Танловда иштирок этиш учун:

– аризaни тўлдириш;

– аризага жорий йилнинг 2 февралидан 20 ноябрига қадар босма нашрлар, веб-сайтлар, телевидение ва радио, интернетда эълон қилинган мақола, интервью, репортаж, очерк ва бошқа журналистик материалларни илова қилиш талаб этилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йилнинг 17 декабрига қадар соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.

Белгиланган намунага мувофиқ бўлмаган, тўлиқ таркибда бўлмаган ёки кўрсатилган муддатдан кеч юборилган аризалар танловга иштирок этиш учун қабул қилинмайди.

Бошқа хабарлар