Шавкат Мирзиёев учта мамлакат раҳбарига табрик йўллади

253

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Мустақиллик куни билан табриклади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Баҳрайн Мустақиллиги байрами муносабати билан мамлакат подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифага ҳам қутлов йўллади. 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Бошқа хабарлар