Шуша – қадимий ва навқирон шаҳар

2826

      Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри ўрта асрлар Озарбайжон маданияти марказларидан биридир. У XVIII асрнинг 50-йиллари бошларида феодал шаҳар сифатида шаклланиб, Қорабоғ хонлигининг пойтахтига айланди. Ҳудуд алоҳида мавқега эга инсонлар шаҳри бўлиб, ўша  йиллари бу ерга зодагон амалдорларнинг оилалари кўчириб келина бошланган. Ҳатто шаҳарда  “Панабади” деб номланган танга чиқариладиган зарбхона ҳам бўлган.

Дастлаб қалъа Панахобод деб номланган. Кейинчалик у Қалъа, Шуша қаласи, бироз вақтдан кейин эса шунчаки Шуша деб номлана бошлади. Шуша стратегик жиҳатдан қулай бўлиб, карвон савдосининг иқтисодий муҳим йўналишларини назорат остида ушлаб турар эди. Бу даврда шаҳарда  жадал равишда савдо дўконлари ва ҳунармандчилик уйлари, хонадонлар қурила бошланган.

Шаҳрада яшовчи ҳунармандлар шаҳарнинг шарқий қисмида ўн еттита кичкина мавзеъ – маҳаллалар яратди. Уларнинг барчасининг ўз номи бўлиб, бу номлар аҳолининг жойлашган жойи, касбий бандлиги ва ҳатто кўчманчилар келиб чиққан қишлоқларнинг номларидан келиб чиққан ҳолда  қўйилган.

Буюк шоир Молла Панаҳ Воқиф томонидан асос солинган шундай  «меҳелле» лардан бири «Соатли» деб номланган. Чунки у билан бирга бу маҳаллага соатлик авлодидан оилалар кўчиб келган. Ушбу ҳудудда яшовчи билимдон ва ёш йигит  Вагиф болаларга дарс бериш учун мактаб очган.

Илгари Шушанинг транзит ва гавжум карвон йўлида қулай жойлашганлиги шаҳарни тезда шов-шувли савдо ва экспорт ҳамда ҳунармандчилик марказига айлантирди. Шаҳар мавқейининг ўсишига унинг қурилиши билан ҳамоҳанг бозорлар, карвонсаройлар, масжидлар, ҳаммомлар, шунингдек, кўпчилик беклар ва савдо элитаси вакилларига тегишли бўлган ноёб меъморий уйлар ҳам сабаб бўлган.

Совет даврида Шуша бутун Иттифоқ аҳамиятига эга энг йирик дам олиш ва сайёҳлик марказларидан бирига айлангани таъкидланарди.  Бу қулай иқлим ва шифобахш минерал булоқлар, жумладан, машҳур – Туршусу Иса булоғининг  ҳам маълуму машҳурлигидандир.

Бронхиал астма, сурункали бронхит, метаболик касалликлар ва асаб тизимининг бузилиши билан оғриган беморлар даволаниш учун Шушага келишган. Шаҳарни ривожлантириш режасига асосан келгусида қадимий масканда кўплаб дам олиш уйлари, тиббиёт муассасалари, санаторийлар, пансионатлар, сайёҳлик марказлари қурилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, айни пайтда лойиҳачилар Шуша яқинида туризмни янада кенгайтириш орқали оммавий туризмни ривожлантириш, шу жумладан, Туршусу минтақасида машҳур тоғ чанғисини йўлга қўйиш устида ишламоқда.

Шаҳар соғлиқни сақлаш, оммавий дам олиш, гўзал табиат ва бебаҳо тарихий ва маданий ёдгорликларни ўзида жамул-жам этган, ривожланиш учун катта истиқболларга эга.  Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Қорабоғдаги Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги фармони бу ишларнинг кенг кўлам ва жабҳада олиб борилишига асос бўлмоқда. Ушбу фармондан  мақсад Шуша шаҳрининг тарихий қиёфасини, аввалги шон-шарафини тиклаш, анъанавий бой маданий ҳаёт билан бирлаштириш, уни халқаро майдонда асрлар оша “Дурдона шаҳар” сифатида тарғиб қилишдир.

       Эслатиб ўтамиз, Шуша шаҳри 1992 йил 8 майда Арманистон қуролли кучлари  томонидан босиб олинган ва 28 йил ўтиб, 2020 йил 8-ноябрда Озарбайжон армияси ушбу тарихий шаҳарни қайта қўлга киритди. Эндиликда Шуша шаҳрининг тарихи янги қоғозга ёзилмоқда.

 Зебо Намозова

Тайёрлади.