Партия дебатларининг қачон якунланиши маълум бўлди

232

Хабарингиз бор, айни пайтда мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида кечадиган сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳар кун, ҳар соатда ОАВларида мазкур тадбирга доир кўплаб, мақолалар, эшиттиришлар, кўрсатувлар тайёрланмоқда. Улар орасида эса албатта, ойинаи жаҳон орқали эфирга узатилаётган партияларнинг бахс-мунозарага бой дебатлари алоҳида ўрин тутади. Шундай кўрсатувларни айни кунларда кексаю ёш бирдек мароқ билан томоша қилаётгани сўзимиз исботи. Партиялар ўртасида кечаётган шундай дебатларнинг якуний қисми 2019 йилнинг 20 декабрида соат 14.00 дан 16.00 гача тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берилди.

Марказий сайлов коммисиясининг хабар беришича, ҳозирги кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари сони 283 нафарга  ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони эса 99 нафарга етган.

Тадбирда шунингдек, депутатликка номзодни рўйхатдан чиқариш ва шу муносабат билан сайлов бюллетенига тузатиш киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан  63-Каттақўрғон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган Собир Сайфиевич Шукуров ўз аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхатидан чиқарилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси томонидан 54-Норин сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган Абдували Хайруллаевич Мавланов ҳам ўз аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхатидан чиқарилди.

Бошқа хабарлар