ЎзМУ Жиззах филиали талабасининг китоби хорижий нашриёт томонидан чоп этилди

836

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали “Амалий математика” факультети 2-босқич талабаси Рахматов Дилмурод Рустам ўғлининг “Modern Information Technologies in Education” номли китоби хорижий Scholars’ Press нашриёти томонидан чоп этилди.

Ҳозирда китоб morebook.de ва amazon.com онлайн дўконларида сотувга қўйилди. Сотилган китоблардан йиғилган маблағнинг бир қисми муаллифга гонорар сифатида тўлаб борилади.

Китобда таълимда замонавий ахборот технологияларининг қўллашнинг долзарб вазифалари, гибрид таълим, масофавий таълим, СМАРТ технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва таълим тизимида сунъий тафаккурдан фойдаланишнинг амалий ва назарий жиҳатлари ёритилган. Китоб талаба, магистр, ўқитувчилар ва ўқув жараёнини ахборот технологиялари асосида модернизация қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Д. Рахматов томонидан бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган, 3 та ЭҲМ учун дастурий маҳсулотлари муаллифи, “МДҲнинг энг яхши талабаси-2020” танлови ғолиби ва кўкрак нишони совриндори, Жиззах вилоят Ҳокими стипендияси соҳиби ҳамда «Олтин фонд» аъзоси ҳисобланади.

Айни дамда китоб чегирмали нархларда сотувга қўйилган .