Янгиерда янги санаторий очилди

354

 26 декабрь куни Янгиер шаҳрида «Янгиер санаторийси»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев, шунингдек, ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари, касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.

Бу ерда бир вақтнинг ўзида 250 киши дам олиб ва саломатлигини тиклаши мумкин. Санаторийдаги йодобромли минерал сув юрак-қон томир,     марказий   ва периферик  нерв тизими, тери касалликлари, церебрал атеросклероз, таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиши ва жароҳатдан кейинги оқибатлар, рейно хасталиги, аёллар бепуштлигининг эндокрин шакллари, экзоген-конституцион семириш каби касалликларни даволашда самарали таъсир кўрсатади.

Санаторийни қуриш ва уни энг замонавий тиббий диагностика жиҳозлари билан таъминлашга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳисобидан жами 84 миллиард сўм маблағ сарфланди. Сиҳатгоҳда 80 та янги иш ўрни яратилди ва тез фурсатда муассасада 110 нафар ишчи ходим фаолият юритади. 

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ

Бошқа хабарлар