8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни

292

Жорий йилнинг 8 январь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларни байрам билан табриклади.

— Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз 2016 йил 19 декабрь куни прокуратура ходимлари учун муҳим тарихий санага асос солдилар. Яъни, “8 январни – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” деб белгилаш ҳақидаги қонунни имзоладилар. Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда. Халқимизнинг фаровон, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш барчамизнинг олий мақсадимиздир. Жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдек шарафли ва машаққатли вазифани юксак масъулият ва садоқат билан бажаришимиз талаб этилади. Прокуратура органларини халқ прокуратурасига айлантириш аввало, тизимда очиқлик ва шаффофликни тўла таъминлаш ҳамда фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладилар, — деди Бош прокурор.

Шунингдек, айни вақтда прокурор назорати фаолияти айбдорларни топиб жазолашга эмас, балки тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаб бартараф этишга йўналтирилаётганлиги маълум қилинди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида прокуратура органлари ходимлари халқ оғирини енгил қилиш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳап этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар самарали амалга оширилишида нафақат назорат ўрнатмоқда, балки бу ишларда яқин кўмакчи ва ташаббускор ҳам бўлмокда.

Тадбирда Бош прокурор буйруғига асосан фидокорона ва ҳалол меҳнати билан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қонунийликни таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ва хизмат вазифаларини намунали бажараётган бир қатор ходимлар такдирланди.

Бошқа хабарлар