ЭЛЕКТРОН МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ БАРЧА УЧУН БИРДЕК ҚУЛАЙ(МИ?)

213

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ҳужжат бўлиб, унга ходим ва у бажараётган иш ҳақидаги маълумот киритилади. 2020 йил 1 январь, яъни “Ягона миллий меҳнат тизими” ишга туширилгунга қадар унинг фақат қоғоз кўринишидан фойдаланаётган эдик.

Айнан шу санадан электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилди. Кадрлар билан ишловчи мутахассислар учун махсус телеграм канали яратилган бўлиб, у орқали мунтазам равишда электрон меҳнат шартномасини тузиш, электрон меҳнат дафтарчасини юритиш юзасидан йўл-йўриқлар берилади.

Бундан ташқари, “Ягона милий меҳнат тизими”дан фойдаланиш кўникмасини ўргатиш учун семинар-тренинглар ташкиллаштирилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасидан электрон шаклга ўтиш жараёнида аҳоли ортиқча тушунмовчилик ва мураккабликларга учрамаслиги учун йўлга қўйилган.

Энг муҳим жиҳати шуки, бундан кейин ўз иш жойини ўзгартираётган ходим меҳнат дафтарчасини ёнида олиб юриши шарт эмас. Чунки ходимнинг иш фаолиятига оид барча маълумотлар электрон базга жойлаштирилади. 2020 йил 1 январга қадар тузилган меҳнат шартномалари эса 2020 йил 1 сентабрдан кечиктирилмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими”да рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Нодирбек Ибодуллаев

тайёрлади.

Бошқа хабарлар