Касаба уюшмалари ҳарбийларга!

190

Касаба уюшма ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоя­чилари куни байрами муносабати билан Тошкент вилоятида ҳам бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Вилоятдаги бошланғич ташкилотларда «Ватанимга таянчман», «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир» мавзуларида «Маънавият соатлари», давра суҳбатлари учрашувлар ташкил этилди.
Меҳнат жамоаларида ходимлар ўртасида «Касаба уюшмалари ҳарбийларга» акцияси доирасида «Қуролли Кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли» мавзусида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилди.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармасида хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзолари ҳамда фахрийларнинг 55 нафарига эсдалик совғалар тақдим этилди.
Янгийўл шаҳар ҳокимлигида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани ҳамда шаҳар кенгашлари «Спорт саломатлик гарови» шиори остида спорт мусобақаси ташкил этди.
Қибрай туманидаги «Баҳор» тантаналар мажмуида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан 10 нафар ҳарбийга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ватанпарварлик ойлигидаги тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Шахноза ОДИЛХОНОВА,
Тошкент вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси «Маданий-
маърифий ва спорт ишлари» бўлими мудири

Бошқа хабарлар