Миллий ўйинларни авлодларга қолдирайлик!

356

Тарихга назар солсак, халқимизнинг миллий ўйинлари нафақат қизиқарли экани, балки зукколикка ва фикрлашга ўргатиши билан ҳам ажралиб турганини кўриш мумкин. Шундай ўйинлар авлоддан авлодга ўтиб келиши учун биз катталар бугун уларни болаларимизга ўргатишимиз зарур.

Ўйинлар нима?

Ўйинлар – халқнинг табиий ва тарихий эҳтиёжи сифатида ­шаклланган. Аниқроғи, ҳар бир шахс ўйинга нисбатан ўзида кучли эҳтиёж сезган. Шу боис, инсонлар ўз машғулотлари, меҳнати, яшаш шароити ҳамда ижтимоий муҳитдан келиб чиққан ҳолда ўйинларни яратишган. Халқ ўйинлари бўш вақтни унумли ва мароқли ўтказишга қаратилган, ҳар бир шахсни ақлан расо ва жисмонан соғлом бўлишга ундайдиган, кўтаринки руҳ ҳамда кайфият улашувчи, мардликка, эпчилликка, чаққонликка, қолаверса, эзгуликка чорловчи тарбия воситасидир.

Манбалар

Бизгача етиб келган халқ миллий ўйинлари ҳақида бир неч­та олим-у мутафаккирларимиз қимматли маълумотлар ёзиб қолдиришган. Хусусан, Маҳмуд Кошғарий ўзининг «Девону луғотит-турк» асарида халқ ўйинларнинг 150 га яқинини тилга олиб, улардан 20 тасига таъриф беради.
Бундан ташқари, «Авесто»да ҳам бир қанча олов ўйинлари ҳақида маълумот берилган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Кайковуснинг «Қобуснома» асарларида ҳам миллий ўйинлар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган.

изгача етиб келган халқ миллий ўйинлари ҳақида бир неч­та олим-у мутафаккирларимиз қимматли маълумотлар ёзиб қолдиришган. Хусусан, Маҳмуд Кошғарий ўзининг «Девону луғотит-турк» асарида халқ ўйинларнинг 150 га яқинини тилга олиб, улардан 20 тасига таъриф беради.
Бундан ташқари, «Авесто»да ҳам бир қанча олов ўйинлари ҳақида маълумот берилган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Кайковуснинг «Қобуснома» асарларида ҳам миллий ўйинлар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган.

Аҳамияти

Миллий халқ ўйинлари: педагогик, психологик, тарбиявий, жисмоний аҳамиятга эга. Унинг ҳар бири бола тарбиясида кенг қўлланилган. Зеро, қадимдан ота-боболаримиз фарзанд­ларининг жисмонан бақувват, зийрак, чидамли бўлишлари учун турли ўйин турларини кашф этишган. Мисол учун, иккала қўлига данак яшириб, унинг жуфтми, тоқмилигини топишга ундайдиган «жумутоқ» ўйини болаларни сезгирликка ўргатса, «чиллик» ўйини ҳушёрлик ва мерганликка ўргатиб, болаларнинг жисмонан бақувват бўлиб ўсишига ҳисса қўшган. ­«Пиёда пойга» чаққонликка, «сипол» эса эпчилликка, икки киши орқага ўгирилиб, қўлини бир-бирининг орасидан ўтказиб, елкасини теккизган ҳолда бирин-кетин бир-бирини кўтарадиган «сандиқча» ўйини эса чидамли ва иродали бўлишга ундаган.

Ўйин турлари

– овчилик ўйинлари (ганг, жамбил, лаппак, ошиқ, хаппак, чиргизак ва бошқа);
– чўпон ўйинлари (тўптош, кўтарматош, эчки ўйин, чўпон ва шоқол, қадама таёқ, чиллик, подачи, чанта, чув-чув каби);
– ҳунармандлик ўйинлари (дандарак, чархпалак, беш бармоқ, ланка, чиғириқ, варрак, сартарош, кўз боғлар ва ­бошқа);
– деҳқончилик ўйинлари (палахмон, жон бургам, сомон сепди, чаноқ ўйин, шафтоли шакар, қўриқчи ва бошқа);
– тақлидий ўйинлар (хола-хола, топалоқ, ким олади-ё, айиқ ўйин, хўроз уриштириш, оқсоқ турна, босари, асалари, ғозлар ва бошқа);
– ҳаракатли ўйинлар (чўнка шувоқ, чим отиш, ким тез, хуркач, туфалоқ, чори чамбар, мушук-сичқон, ёғоч оёқ, дурра солиш, ҳалинчак ва бошқа);
– сўз ўйинлари (ким чаққон, болқон-болқон, ботмон-ботмон, жуфтми-тоқ, оқ қуёним аломат, оқ теракми, кўк терак, пирр этди ва бошқа);
– йиғин ўйинлари (гап-гаштак, тўпиқ ўйин, подшо-вазир, подшо-ўғри ва бошқа);
– кураш ва у билан боғлиқ ўйинлар (миллий кураш, полвонбозлик, елкада кураш, бел олиш ва бошқа);
– чавандозлик ўйинлари (чавгон, улоқ-кўпкари, пиёда пойга, олтин қобоқ, шоғулоқ, қиз қувиш, эшак минди ва­бошқа).

Ҳар бири алоҳида санъат

Халқимизнинг асрлар оша яшаб келган шундай миллий ўйинлари борки, улар ёш авлоднинг жисмоний бақувват, маънавий етук бўлиб улғайишига хизмат қилиб келмоқда. Мисол учун, кураш ўйинлари болада ор-номус туйғусини кучайтиради. Арқон тортишув, ёғоч оёқда юриш, қиз қувмоқ каби кўплаб миллий ўйинлар қадим замонлардан то шу бугунга қадар халқ орасида жуда сeвимли ва ардоқли бўлиб кeлмоқда. Айниқса, болалар ва ўсмирлар ўртасида хилма-хил сeрҳаракат «Оқсоқ қарға», «Оқ тeракми – кўк тeрак», «Бeш тош», «Pўмол ташлашма» каби кўплаб ўйинлар ҳозирда ҳам болалар томонидан сeвиб ўйнаб кeлинмоқда.
Миллий қадрият бўлмиш халқ ўйинларини чуқур ўргатиш, янада оммалаштириш ва фарзандларимизга ҳам бу миллий ўйинларимизни кeлажакда узлуксиз, изчил давом эттиришга ёрдам бeриш лозим. Бу ўзликни англашга хизмат қилади.

Нодирабегим
тайёрлади

Бошқа хабарлар