Ватаним – ифтихорим

175

“Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида “Ватан ҳимоячилари мустақил давлатимиз посбонлари” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида интернат уйи тарбиячилари ва ўқувчилар иштирокида “Ватаним-ифтихорим” деб номланган очиқ машғулот бўлиб ўтди. Унда тарбияланувчилар Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, мақоллар, топишмоқлар айтишди ҳамда Ўзбекистон Республикаси байроғини чизиб, аппликация асосида жанговар танк суратини ясашди. Тадбирнинг мусиқий қисмида қўшиқлар айтиб, спорт кўринишлари кўрсатиб, рақсга тушишди.

Машғулот сўнгида ўқувчилар рағбатлантирилди.

Шундан сўнг муассасада фаолият юритиб келаётган эркак ишчи-ходимлар байрам муносабати билан самимий табрикланди ва совғалар топширилди.

Байрам тадбири барча ишчи-ходимлар ва меҳмонларга хуш кайфият улашди.  

                           С. ИМАМОВА,

“Мурувват” ногиронлиги бўлган

болалар учун интернат уйи

бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси 

Бошқа хабарлар