Улар ишга тикланди!

237

2019 йил 16 август санасида Чироқчи туманидаги 21-умумтаълим мактабининг бир йўла беш нафар ўқитувчисига иш берувчи томонидан ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати берилди. 30 августда эса ишдан озод этиш ҳақида буйруқ расмийлаштирилди.

– Бу ерда меҳнат қонунчилигига тўла риоя этилмаган, – дей­ди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи тумани кенгаши раиси Абдураим Ҳайдаволов. – Ходимларга огоҳлантириш берилгандан кейин 14 иш куни ўтмасдан буйруқ чиқарилган. Ходимлар манфаатини ҳимоя қилиб, мактаб директори билан мулоқотда бўлдик. Бир инсоннинг ишсиз қолиши бутун бир оиланинг тақдирига таъсир этиши мумкинлигини тушунтирдик ва ходимлар ишга тикланди.
Бу каби ҳолат тумандаги 6-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ишлайдиган Галя Маманова билан ҳам содир бўлган. Галя ўрта махсус маълумотли бўлса-да, ўн йилдан бери ўқувчиларга сидқидилдан таълим-тарбия бериб келар, жамоасида ҳурматга эга, тажрибали ўқитувчи ҳисобланади. Қолаверса, унинг жажжи фарзанди ҳам бор. Шуларни инобатга олиб, иш берувчидан Мамановага имкон беришини сўрадик. Аралашувимиз билан унга тасвирий санъат ва меҳнат таълими бўйича дарс соатлари тақсимланди. Буни қарангки, бироз ўтиб Галя Маманова олий ўқув юртига ҳужжат топшириб, сиртқи таълим бўйича ўқишга кирди…

Акмал АБДИЕВ,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар