Одамлар бор мангуликка тирикдир

238

Бу ёруғ дунёда инсондан қилган ишлари, оқил фарзандлар, яхши ном қолади. Найманчалик Турғунбой Мирзаев ана шудай инсонлардан бири эди. Асли касби ҳайдовчи бўлган отахон ўғил-қизларини ҳунарли ва илмли қилиб тарбиялади. Набираларига эл-юртга қайишиб яшашдан катта саодат йўқлигини уқтириб, вояга етказди.

Куни кеча “Наймансой”  ёқасидаги  Барзанги  маҳалласида Турғунбой Мирзаев хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди. Раҳмонали, Тўлқинжон, Жасурбек Мирзаевлар уюштирган спорт мусобақасида ёш футболчилар қизғин баҳсга киришди.

Маҳалла фаоллари, туман фахрийлари, қўшни маҳаллаларнинг спорт ихлосмандлари ҳам таклиф этилган хотира тадбири кўтаринки руҳда ўтди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз