Бекат қулф. Йўловчилар эса ёмғирда

325

Бугун душанба. Ҳамма ишга, ўқишга борадиган кун. Аксига олиб ёмғир эринмай ёғяпти. Ўзи Данғара тумани марказида тузук-қуруқ 2-3 та бекат бор.  Шулардан биттаси туманнинг қоқ марказида жойлашган. Бу ерда йўловчилар 42-, 14-, 34-, 43-автобусларга чиқиб, манзилларига боради.

Ёмғир ёғишига қарамай, йўловчиларнинг ёмғир остида автобус кутаётганига хайрон бўлдим. Қизиқ, бекат туриб нега ёмғирда туришибди, деган хаёл ўтди. Бекатга яқин бориб, эшикни тордим. Эшик қулф. Ҳали эртамикин, деб соатга қарадим. Соат 9:00. Наҳотки соат 9 бўлса ҳам очилмаган бўлса.

Йўловчилардан бири бекатнинг қулфлигидан нолиб “Шу ҳам иш бўлдими, бекатга ҳам қулф урадими? Бекат аслида йўловчилар учун қурилган-ку”, дея хасратини тўкиб солди. Бунгача яна бир қанча йўловчи бекат эшигини тортиб кўрди. Улар ҳам тарвузи қўлдиғидан тушгадек, жимгина ёмғирда автобус кутишга мажбур бўлди.

Шу ўринда бир гап. Бекат шунчаки хўжакўрсинга эмас, йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун қурилган-ку. Уни қулфлаб, йўловчиларни ёмғирда қолдиришдан кимга наф.

Жамшид Эргашев

Бошқа хабарлар