Ҳайдовчини ҳақорат қилган «ГАИ» ходими ишдан бўшатилди

37

Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича хабар берилган эди. ЙҲХББ ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Мурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.