Ўзбекистонга цемент импорти кескин ошди

363

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 50,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,0 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 515,1 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 498,3 минг тонна
Қирғиз Республикаси – 278,5 минг тонна
Тожикистон – 234,7 минг тонна
Эрон – 10,8 минг тонна
Туркманистон – 8,6 минг тонна