Тарбия учун ким масъул? Ота-онами ёки жамоатчилик?

186

Бу савол ўртага қўйилса, жавоблар турлилигидан гарангсиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. Лекин, таажжублики, бу борада кўпчилик ота-оналар асосий масъулиятни мактаб ва муаллимлар зиммасига олиши зарур, деган фикрда.

Ҳақиқатан ҳам таълим-тарбияда мактаб жамоасига катта масъулият юкланган. Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, бола бир кеча-кундузнинг озгина қисмини мактабда ўтказади. Демак, фарзандларимизнинг тарбияси учун мактаб бир ҳисса жавобгар бўлса, ота-оналар уч ҳисса жавобгардир.
Афсуски, кўп йиллар давомида турли ахлоқсизликлар, маънавий бузуқлик ва депсинишларнинг олдини олиш маҳалла, мактаб муаллимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва шунга алоқадор ташкилотлар вазифасига киради, деб келдик. Жиноятчи ёки муттаҳам яхши биладики, маҳалла оқсоқоллари панд-насиҳат қилишдан нарига ўтолмайди. Мактаб ва муаллимга бутун юкни ағдариш ҳам нотўғри. Биргина профилактика инспекторининг ўзи барчасига улгуролмаслиги ҳам кундай равшан. Бунинг устига улар билан «келишиш» мумкин бўлиб, битта тушунтириш хати ва биргина кечирим сўраш билан муз жойидан кўчади ва у яна қилмишида давом этаверарди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, маънавият ва таълим-тарбия миллатнинг ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланади. Бу икки маънавий асос қанчалик мустаҳкам бўлса, ҳар қандай иллат ва балоларни енгиб ўтиш мумкин. Шу боис, барча саъй-ҳаракатлар таълим-тарбия ва маънавиятга сафарбар этишилиши зарур.

Доноқул ТОШБОЕВ,
фахрий ўқитувчи

Бошқа хабарлар