«UZAUTO MOTORS» ОРТИДА КИМЛАР БОР?

487

Президентнинг гапига ҳам «қилт» этмади бу ташкилот

«UzAuto Motors»да уят қолмабди. …Аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган «UzAuto Motors» компанияси 2019 йилнинг октябрь ­ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан, ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда, дебди ўз баёнотида.
Энди тўлаётган солиғиниям халқнинг пешона тери билан топган пулидан қопларканда булар. Халқ сизларга, нега ўзимизда чиққан мошин Россия ёки Қирғизистонда сотилаётган шу мошинлардан икки баравар қиммат, деб оддий саволга жавоб сўраяпти. Сизлар эса яна чалғитяпсизлар. У ошди, бу ошди дейишдан олдин оддий одамларнинг даромадиниям ўйлаш керак эмасми, ё умр бўйи мусофирчиликда юриб ишласа топади, деб ўйлайсизларми?
Халқ қарийб 20 йилдан буён шу монополия билан курашади. Ҳатто, бир гал Президент ҳам гапирди. Лекин «қилт» этмайди бу ташкилот. Бундан шу нарса аниқ бўлаяптики, бунинг ортида жуда катта кучлар турибди. Лекин қандай куч бу? Шу савол кун сайин каттариб бормоқда…

Platforma.Uz:

Бошқа хабарлар