Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

351

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.С. ва Ш.М. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.