Бош вазир ўринбосари UNWTO Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди

239

UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг жорий йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.