Чилонзорда 3 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши шифохонага олиб кетилди

581

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида «Nexia-3″, ”Lacetti“ ва ”Mercedes-Benz» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида «Mercedes-Benz“ русумли автомобилда бўлган ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳамда ”Lacetti» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.