КИШТ, КОРОНАВИРУС!!!

410

Катта-ю кичиклар, касбдошлар, кўп куйинавермасдан каллани кўтаринг, карахтланманг. Кўргулигимизга Карами кенг кушойиш кўрсатур. Келинг, кеккаймайлик, кесатмайлик-да кўпчиликлашиб кенгашайлик, келишайлик, кучлиларча кескин курашайлик. Куфр кетмай, кеча-ю кундуз Каломулло китобидан калимагўйлигимизни кўрсатайлик. Кўрасиз, келгинди коронавируснинг кунини кўрсатамиз, кабобдай куйдириб, кафан кийдирворамиз.

Кўринган кўзга кулфатли кўринмай, казо-казо кадрларимиз кўрсатган касалликнинг клиник кўрсатмаларига кўникайлик. Кўксимиздаги кўнгил кўзгусини кузатиб кутайлик, кўр-кўрона кўрмаганларимизни кўпиртирсак, кераксиз каломлар кўпчиб кетади.

Кўча-кўйда кўришганимизда кулиб, кайфиятимизни кўтарайлик, кишиларга кўмаклашайлик. Камина кафил, кутилмаган кўтаринкиликни кўрганидан кейин касофат коронавирус каби касалликлар кишанланиб, кулбаларимиздан, кўркам кишваримиздан кўтарилади-ю, кавушини кийиб, кўрсичқондай келган ковагига кириб кетади.

Кераклиги – карантиндаги касалланган кишиларимиз кундан-кун касалликни кетказиб, келгусида келин-куёвлари камарбасталигида кам-кўстсиз кичкинтойларининг камолини кўриб кексайсинлар.

Соҳибжон Ҳазратқулов,
Андижон вилояти “Бўз ҳаёти” газетаси муҳаррири

Бошқа хабарлар