Жорий йилда Ўзбекистоннинг 289 нафар фуқароси Корея Республикасига ишлаш учун жўнаб кетди

624

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат таътили олиб Ватанга келган, аммо пандемия сабабли иш жойига қайтолмаётган фуқаролардан яна 25 нафари ушбу давлатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Таъкидлаш лозим, пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун карантин жойи тасдиқланган ва рухсат берилган фуқароларгина ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бугунги кунига қадар ана шундай фуқароларнинг 289 нафари Корея Республикасига ишлаш учун жўнаб кетган.