Ҳарбийлар муносиб тақдирланди

815

Бугун ўзбек халқи дунё халқлари қатори синовли дамларни бошидан кечиряпти. Ҳамма ерда уйда қолишга чорловлар бўлаётган бир вақтда эрта-ю кеч ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган инсонлар борлиги ҳар қандай кишида ифтихор туйғусини уйғотиши шубҳасиз. 

Айни дамда Тошкент шаҳар Соғликни сақлаш бош бошқармасига қарашли 1-сон клиник шифохонасида карантинга олинган юртдошларимиз Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий хизматчилар томонидан қатъий интизом ва тартиб асосида муҳофаза қилинмоқда.

Шундай масъулиятли дамларда ҳарбий хизматчиларнинг руҳиятини кўтариш, уларнинг ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм командири полковник Исмоил Қурбонов хизмат вазифасини сидқидилдан ўтаётган бир қатор шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазири ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони номидан навбатдаги ҳарбий унвонларни тантанали топширди. Полковник Исмоил Қурбонов 15 нафар ҳарбий хизматчига хизмат жойнинг ўзида унвонларни топширар экан, бугунги синовли дамларда ўз садоқат ва ватанпарварлигини намоён этаётган ўғлонлар номига юксак ишонч билдирди, уларга улкан зафарлар тилади.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати

Бошқа хабарлар