Карантиндаги соғлиқни сақлаш ходимларига гигиена воситалари етказиб берилди

164

Мамлакатимизда коронавирус хавфини камайтириш мақсадида ҳамжиҳатлик билан амалга оширилаётган ишларга Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хусусан, вақтинча карантинга тушган Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимларига 100 та комплект юз ва ювиниш сочиқлари ва бошқа гигиена воситалари биминнат етказиб берилди.

Шунингдек, бозор ва дорихоналардаги нарх-наволар ҳам бирлашма Кенгаши томонидан мониторинг қилиниб, жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Мана шундай синовли кунларда бирдамликни йўқотмай яқин атрофдагиларга эътиборли бўлиб, имкон қадар ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилаётган бирлашманинг ушбу хайрли ишлари, шубҳасиз, эътирофга лойиқ.

@ishonchgz

Бошқа хабарлар