ОНЛАЙН МАШҒУЛОТЛАР ҲАҚИДА…

856


Мактабгача таълим вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши кураш кечаётган мураккаб даврда болалар уй шароитида мактабга тайёрланишлари учун барча чораларни кўрмоқда.

Вазирлик мутахассиси Дилфуза Аҳмедованинг хабар беришича, айни пайтда болажонлар учун иккита йирик лойиҳа устида ишланмоқда. Биринчиси Россиянинг “Новый диск” компанияси қўллаб-қувватлаши билан “Робоборик билан ўқувчи бўл!”онлайн курси бўлиб, унда мактабгача таълим ёшидаги барча болажонлар учун мўлжалланган атроф олам, нутқ саводхонлиги, математика, мусиқий ва тасвирий санъат каби 15-20 дақиқалик самарали ва фойдали машғулотлар ўзбек ҳамда рус тилида тайёрланмоқда. Уларни юртдошларимиз roboborik.com сайтидан бепул юклаб олишлари мумкин.
Иккинчи лойиҳа эса миллий телерадиокампания ёрдамида тайёрланиб, “Болажон” телаканали орқали намойиш этилаётган онлайн машғулотлар бўлиб, улар душунбадан жумага қадар кун давомида дастурлар оралиғида намойиш этиб борилмоқда.
Дарвоқе, мен ҳам фарзандим билан шу онлайн машғулотларни кузатиб боряпман. Машғулотларни олиб бораётган педагогларнинг маҳорати ва икки лойиҳани ҳам амалга оширишда меҳнат қилаётган жамоанинг ижодий ишлари таҳсинга лойиқ.

Зебо НАМОЗОВА

Бошқа хабарлар