Коррупциявий жиноятларнинг содир этилишига асосан қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

413

Коррупцияни минимум даражага туширишнинг энг самарали усули уни олдини олиш, яъни коррупциявий хатти-ҳаракатларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш ҳисобланади.

Шу маънода 2020 йил давомида мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар таҳлил қилинди. Хусусан, уларнинг содир этилишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани ўрганилди. Асосий омиллар:

• моддий манфаатдорлик ёки шахсий бойлик орттиришга интилиш;

• иш фаолиятининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, соҳада бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;

• ходимнинг ижтимоий таъминланмаганлиги;

• ишга қабул қилишда ходимнинг шахси лозим даражада ўрганилмаганлиги;

• мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги;

• иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги ва бошқалар.

Ушбу маълумотлар судлар томонидан 2020 йилда кўриб чиқилган коррупция билан боғлиқ жиноят ишлари таҳлили асосида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган.