Синовни саховат билан енгамиз

285

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Ўчоқли”, “Дўстлик”, “Янгийўл” ва “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Синовни саҳоват билан енгамиз” шиори остида тумандаги мурувватга шай ишбилармонлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари бошчилигида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Бундай тадбирлар карантин даврида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Бизларни ўйлаб, шундай шароитлар яратилганлигидан маҳалламиз аҳолисини жуда ҳам мамнун дейди “Ўчоқли” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Доно Узоқова. Жумладан, бугун ҳам ташкил этилган ярмаркада ҳудудлардаги 300 нафардан ортиқ оилалар ўзлари учун керак бўлган маҳсулотларни харид қилишиб, ярмарка ташкилотчиларига миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

Бошқа хабарлар