Бирлашган доимо ўзган

1,294

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг барча ватандошлар, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларга Мурожаатини ўқиб…

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши барча ватандошларимизни, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларни бирлашишга ва бошимизга тушган жиддий синовни тезроқ енгиб ўтиш учун барча саъй-­ҳаракатларни сафарбар этишга чақирди.
Давлат идоралари, барча даражадаги раҳбарлар, касаба уюшма ташкилотлари, мамлакатнинг барча ватанпарвар фуқаролари пандемия­нинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ишларни давом эттириш учун қўлларни мушт қилиб, ғалабага бўлган ишончларини мустаҳкамлаши лозим.
Зеро, бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган ҳолат ҳамманинг хотиржамлигини бузди. Коронавирусга чалинган ҳамюртларимиз ҳақидаги кунлик хабарлар эса ҳар биримизни ҳушёрликка чақирмоқда.
Ҳа, биз бугун нурли ҳаётимиз, ёрқин келажагимиз учун курашаётган шифокорлар ҳамда мамлакат фуқароларининг тинчлиги ва хавфсизлигини кун-у тун ҳимоя қилаётган фидойи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг машаққатли меҳнатларига чексиз ҳурмат-эҳтиромимизни билдирган ҳолда уйда қолишимиз шарт.
Ҳар нарсанинг ҳикмати бўлганидек, айни кунда оиламиз, яқинларимиз даврасида бўлишдек имкониятимизга шукроналик келтириб, ёши улуғ ота-оналаримиз ёнида уларнинг панд-насиҳатлари, дуоларини олайлик.
Фарзандларимизни эса таълим-тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиб, уларнинг қалбида ватанпарварлик, китобга бўлган қизиқиш, табиатга бўлган меҳрни янада оширайлик, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб қимматли вақтимиздан унумли фойдаланайлик!

Қутлимурод СОБИРОВ,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси

Бошқа хабарлар