Триатлон мусобақаси сабаб дам олиш кунлари Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади 

781

Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 5-6 июнь кунлари соат 06:00 дан 13:00 га қадар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

— КХАЙ — Чингиз Айтматов кўчасидан Кўргазма кўчасигача;

— Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожиота кўчасигача;

— Корхожиота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.